"Арсенал" хавбеки бу мавсум бошқа майдонга тушмайди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Муҳаммад Эль-Ненни жорий мавсум “канонирлар” сафида бошқа майдонга тушмайди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра лондонликлар устози Арсен Венгер мисрлик футболчининг жароҳати сабаб жамоага бу мавсум бошқа ёрдам бера олмаслигини айтган. Бироқ, у ЖЧ-2018 бошлангунига қадар ўз соғлигини тиклаб олиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Эль-Ненни жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 13та учрашувда майдонга тушиб, жамоасининг битта голига ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!