"Арсенал" ёзда иккита ярим ҳимоячи сотиб олишни мақсад қилмоқда

Лондоннинг “Арсенал” клуби ёзги трансферлар даврида ўзининг марказий чизиғини кучайтирмоқчи.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” мавсумлар оралиғида "Ницца"дан Жан-Мишель Сери ва "Наполи"дан Жоржиньо каби ярим ҳимоячиларни ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Қайд этиш лозимки, юқорида тилга олинган ҳар иккала футболчига "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" каби АПЛнинг бошқа бир грандлари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!