“Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

"Галатасарой" ҳамда "Фенербахче" клублари Хитойнинг "Хэбей Чайна Форчун" жамоаси форварди Жервиньога жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаада ёзилишича турк клублари 30 ёшли кот-д’ивуарлик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уриниб кўришмоқчи. Қайд этиш лозимки унинг хитойликлар билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг декабрига қадар имзоланган.

Маълумот учун, “Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси "Хэбей Чайна Форчун" сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 22та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол киритишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!