Артуро Видаль “Реал” футболчиларини сичқонлар деб атади (ФОТО)

 

“Бавария” клуби ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинида “Реал” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, икки ўйин натижасига кўра (3:4) мусобақани тарк этди.

Мюнхенликлар ярим ҳимоячиси Артуро Видаль жамоасининг “Реал”га қарши ўйинидан кейин жаҳли чиқиб, рақиб аъзоларини сиқчонлар деб атади. Чилилик футболчи “Инстаграм”даги саҳифасига “Реал” футболчилари муваффақиятни нишонлаётган кадрни суратга олиб, унинг тепасига испан тилида Ratones, яъни сичқонлар деб ёзди.

Бир муддат ўтиб, Видаль суратни ўчириб ташлади. Бироқ унинг суратини сақлаб қолганлар топилди.

Қайд этиш керакки, 30 ёшли футболчи тиззасидаги жароҳат туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!