Арвеладзе "Навбаҳор"га қарши баҳс ҳакида нималар деди?

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Ўзбекистон Суперлигаси 8-турида "Навбаҳор" билан беллашувдан аввал бўлажак ўйин хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бизни "Навбаҳор"га қарши жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Рақиб жуда яхши шаклланган жамоа, қийин учрашув бўлади. Улар майдонда бор кучларини беришади ва жангга тайёр ҳолатда туришади. Шу сабабли биз учрашув осон кечмаслигини кутмоқдамиз, аммо биз охирги ўйинларда яхши ҳолатга кириб олдик.

Ишқибозларимиз бизни стадионда қўллаб-қувватлашига умид қиламиз. Уларга яхши ўйин ва чиройли ғалаба тақдим этишга интиламиз", - деб айтиб ўтди грузиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!