Асенсио: Асосий таркибга кирмадимми, демак айб ўзимда

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио бош мураббий Зинедин Зидан таркиб танлашда адолатсизлик қилмаётганлигини айтиб ўтди.

"Адолатсизлик - бу мавзуга у  қадар тўғри келмайди. Зидан муаммолар сабаб, асосий таркиб учун бошқа футболчиларни танлади. Агарда, мен асосий таркибга кирмасам, бу менинг айбим ва жавобгарлигим. 

Мени ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида майдонга туширишлари учун барча ишни амалга оширганман. Бундай вазиятлар руҳий томондан кучли бўлиш талаб этилади. Жамоа ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнаши лозим. Биз айнан шундай руҳда давом этишимиз лозим", - деб Асенсионинг сўзларини келтириб ўтди ФоурФоурТwо нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!