359

Мадриднинг "Атлетико" клуби  "Монако"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдира бошлади.

Telefoot нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар”нинг эътибори бу сафар ҳимоячи Жибрил Сидибега қаратилган. “Атлетико” 25 ёшли франциялик футболчи учун “Монако”га 30 млн евро таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, Сидибе якунланган мавсум монаколиклар сафида жами 35та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” бундан бир неча кун аввал “Монако”дан ярим ҳимоячи Тома Лемарни харид қилган эди.

Sports.uz 2018