“Атлетико” ўз сафига “Хетафе” посбонини қўшиб олмоқчи

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Хетафе" дарвозабони Висенте Гуаитига қизииш билдира бошлади. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “матрасчилар” 31 ёшли посбонни жамоанинг асосий дарвозабони ҳисобланган Ян Облакка ўриндош сифатида қарашмоқда.

Қайд этиш лозимки, ёзда Гуаитининг “Хетафе” билан амалдаги шартномаси ўз якунига етади ва “Атлетико” уни текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!