Аёллар футболи. Амалдаги чемпион ўн карра чемпион билан дурангга имзо чекди


Ҳозиргина Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон XXIV миллий чемпионатининг 1-туридан ўрин эгаллаган марказий учрашув поёнига етди. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Металлург-W” қизлари ўн карра Ўзбекистон чемпиони – “Севинч” жамоаси қизлари билан дуранг ўйнади. Бу ҳақда "Металлург" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қизиқарли, муросасиз, жанговор курашлар остида ўтган учрашувда дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди – 0:0.

Ҳар иккала жамоа аъзолари бир неча бор ҳисобни очиш учун қулай вазиятларга эга бўлишди. Бироқ ҳал қилувчи паллаларда дарвозабонлар ҳамда ҳимоячиларнинг бехато ҳаракат қилиши жамоаларнинг очколарни бўлиб олишига олиб келди. Баъзи вазиятларда эса ҳужумчилардаги янги мавсум ҳаяжони, катта масъулият юки кўзланган натижага эришишларига халақит берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!