Азиз Ибрагимов: Суперлигада бирорта кучсиз жамоанинг ўзи йўқ

Суперлига 7-тур доирасида бўлиб ўтадиган бугунги “Бухоро” – “АГМК” учрашуви олдидан "Бухоро"нинг иқтидорли футболчиларидан бири Азиз Ибрагимов бугунги учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Бугунги учрашувда қандай натижа бўлади деб ўйлайсиз ?

- Аввало тур бошидан буён бирор осон ўйин бўлгани йўқ. Шунингдек бирорта кучсиз жамоанинг ўзи ҳам йўқ. Ҳар сафар майдонга тушганимизда ҳудди охирги учрашувни ўтказаётгандек ҳис қиламиз ўзимизни. Лекин ўз майдонида маъсулият қанчалик катталигини жамоамиз яхши билади. Шунинг учун бугун ҳам бор кучимизни бериб, мураббийимиз ўргатган тактикаларни қўллаган ҳолда ўйин кўрсатамиз. Бўш келмаймиз ва ғалаба нашидаларини мухлисларимиз билан бирга баҳам кўрамиз деб умид қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!