5023

Кеча Қаршининг “Насаф” клуби ярим ҳимоячиси Азизжон Ғаниев фаолиятини Жиззахда давом эттириши мумкинлиги борасида хабар бериб ўтгандик.

“Насаф” клуби Ғаниевни 10 миллиард сўм эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги, ўз навбатида “Сўғдиёна” хавбек учун шу суммани беришга тайёр эканлиги, қолаверса, “Пахтакор” клуби ҳам футболчига “бефарқ” эмаслиги ҳақида маълум қилгандик.

Тезкор хабар! “Насаф” ўз футболчисини 10 млрд эвазига “Сўғдиёна” сотмоқчи

SPORTS.uz сайти ушбу маълумот бўйича Азизжон Ғаниев билан боғланди ва қуйидагича жавоб олди:

- Қайси жамоага ўтишим аниқ эмас. Клублар мураббийларга таклиф билан чиқишган. Менинг хабарим йўқ, - деди Ғаниев.   

Кўриб турганингиздек, ярим ҳимоячига таклифлар бўлган. Аммо Азизжон Ғаниев аниқ қайси жамоадан чорловлар бўлганлигини ошкор қилмади.

Sports.uz 2018