Баҳодир Пардаевнинг янги жамоаси ҳақида нималарни биласиз?

“Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Баҳодир Пардаев фаолиятини Жанубий Кореянинг “Бучеон” жамоасида давом эттириши ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Хўш, унинг янги жамоаси ҳақида нималарни биламиз? Қуйида, шу тўғрисида.

>>Бу ўйинни албатта томоша қилинг, сабаби…

>>Серхио Рамос ҳақида сиз билмаган фактлар

>>“Челси”нинг қимматбаҳо трансферлари. Топ-10

Клуб тарихи

“Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидир”, — деган эди адиб Абдулла Қодирий. Биз ҳам таништиришни клуб тарихидан бошласак. “Бучеон” аслида 1995 йилда шу номдаги шаҳарда ташкил топган. 2006 йилда эса “Жежу Юнайтед” хамда “Бучеон 1995” жамоалари бирлашиб, ҳозирги “Бучеон” ташкил этилган ва 2007 йилда расман рўйҳатдан ўтган. “Бучеон” бирор марта(қайта ташкил этилганидан) оилй дивизионҳга чиқмаган ва ҳозирда ҳам мамлакатда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи лигада фаолият олиб келади. Кубок баҳсларида ҳам жамоа икки, баъзан эса дастлабки босқичдаёқ мусобақани тарк этади.

>>Франция термаси тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар

Бевосита шаҳар тўғрисида гапирадиган бўлсак, ушбу шаҳар пойтахт Сеулдан унча узоқда жойлашмаганини кўришимиз мумкин – 25 км. Аҳолис сони бўйича ҳам мазкур шаҳар юқори ўринларда туришини ҳам айтиш жоиз.

>>Футболчилар фаолиятини тугатганидан сўнг нима билан шуғулланишади?

Жамоа стадиони

“Бучеон” жамоаси ўз уй учрашувларини 2001 йилда фойдаланишга топширилган 34 минг мухлисга мўлжалланган “Бучеон Стедиум”да ўтказиб келади.

>>Буюк дарвозабонлар ва уларнинг ажойиб-у ғаройиб рекордлари

Жамоа мураббийи

Жамоага Жунг Гап Сеок устозлик қилиб келади. Мазкур мутахассис 2016 йилнинг ноябр ойидан буён ушбу жамоада фаолият олиб бормоқда.

>>Жиру ҳам курашга қўшилди ёхуд Франция термаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

Жамоа таркиби

Жамоа сафида Баҳодир ва маҳаллий футболчилардан ташқари уч нафар легионерлар ҳам тўп суради. Булар Харис Ҳарба(Босния ва Герцоговина) ва икки бразилиялик футболчилари Нилсон Жуниор хамда Вагнер да Силва ёхуд “Вагуининьо”лар тўп суришар экан. Баҳодирнинг асосий рақобатчиси айнан сўнгги тилга олган футболчи бўлиши кутилмоқда.

>>Ван Гаалнинг “МЮ”да амалга оширган энг яхши ва энг ёмон трансферлари

“Бучеон” бугунги кунда…

Кореяда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи К лига Челлендж турнирида айни пайтда 4 та тур ортда қолган ва Пардаевнинг янги жамоаси айни вақтда 6 очко билан 10 жамоа орасида 5-ўринни эгаллаб турибди. Кубок ўйинларида эса “Бучеон” 4-босқичга ети келди. Ушбу босқичда жамоа “Чонбук Моторс”га қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!