Бакамбу энг қиммат африкалик ҳужумчига айланди

"Вильярреал" клуби форварди Седрик Бакамбунинг "Бэйжин Гоан"га ўтиш масаласига деярли ойдинлик киритилди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга қараганда хитойликлар 26 ёшли футболчи учун “сариқ сув ости кемаси”га 40 млн евро тўлашса, ушбу футболчини сотиб олгани учун яна 34 млн евро давлатга солиқ тўлайди. Шу тариқа Бакамбу энг қиммат африкалик ҳужумчига айланади. Айтиш лозимки, "Бэйжин Гоан"нинг янги футболчиси "Ливерпуль" аъзолари Муҳаммад Салах ва Садио Манелардан кўра қимматроқ туради.

Маълумот учун, Седрик Бакамбу жорий мавсум Испания Ла Лигасида рақиблари дарвозасини 14 маротаба ишғол этишга эришган. У энди Хитой клубида йилига 18 млн евро атрофида маош олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!