354

Яқиндагина "Ницца" клуби бош мурабби этиб тайинланган Патрик Виера янги жамоасига "Манчестер Сити" дарвозабони Жо Хартни олиб келмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар” бошқарувига келганидан сўнг “кўчада қолган” 31 ёшли дарвозабон катта эҳтимол билан мавсумлар оралиғида “Сити” билан келишувни бекор қилади ва ўзига янги жамоа қидиради.

Эслатиб ўтиш лозимки, Харт сўнгги икки мавсумни “Торино” ва “Вест Хэм” клубларида ижара асосида ўтказди.

Sports.uz 2018