Бақоев: 2-таймда нималар бўлганини ўзим ҳам тушунмай қолдим

1084

Бақоев: 2-таймда нималар бўлганини ўзим ҳам тушунмай қолдим

Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган «Бухоро» - «АГМК» (4:2) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Бухоро” устози Улуғбек Бақоев ўйиндан сўнгги фикирларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Бухоро" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Аввало мухлисларимизга бизни қўллаб қувватлашгани учун алоҳида рахмат айтаман ва йигитларга ўйинда бўш келмай, руҳан чўкмай ғалабага ишониб охиригача маромига етказиб ўйнашгани учун улардан миннатдорман.

Тўғрисини айтсам, менимча “Триллер” ўйин бўлди десам адашмайман. Биз кубок ўйинида 3:2 ҳисобида мағлуб бўлган эдик. Бу йигитларга таъсирини ўтказган эди албатта. Лекин бугун улар, барчаси бир ёқадан бош чиқариб ғалаба учун курашди. Бунақа натижани тўғриси ўзим ҳам кутмаган эдим очиғи. Иккинчи бўлимда нималар бўлганини ўзим ҳам тушунмай қолдим (кулади). АГМК жамоасига эса келгуси учрашувларида омад тилайман", - деб айтиб ўтди Бақоев.

Арсланмурат Аманов: Аввало мухлисларга раҳмат. Уларнинг далдасидан сўнг ғалаба қозонмасак бўлмас эди. Тўғриси бугун иккита голдан сўнг анча руҳан синиқдик. Лекин йигитлар билан керакли пайтда керакли тактикаларни қўллаб бу вазиятдан чиқдик ва буни уддаладик. Кубок ўйинидан сўнг ғалаба қозонишимиш шарт эди.