"Барселона" - "Севилья" қарама-қаршилигида катта устунлик каталонияликлар тарафида

Хабарингиз бор бугун Испания кубоги финали учун баҳс ўтказилади. Мадриддаги муҳташам “Ванда Метропалитано” стадионида кечадиган ҳал қилувчи ўйинда “Барселона” ва “Севилья” ўзаро куч синашишади.

Таъкидлаш керакки, ушбу жамоалар шу кунгача расмий мусобақаларда жами 162 марта тўқнаш келишган. Шуларнинг 88тасида каталонияликларнинг қўли баланд келган бўлса, 39тасида андалусияликлар ғолиб бўлишган. Қолган 35та баҳс дуранг билан якунланган.

Эътиборлиси, “Барселона” Испания кубоги доирасида ўтказилган сўнгги 35та баҳснинг бор йўғи 2тасида мағлуб бўлган ҳолос. Улар сўнгги 14та ўйинда “Севилья” дарвозасига ўртача 2,5та гол киритишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!