"Барселона" 2021 йилгача мавсумдаги даромадини 1 млрд еврога етказмоқчи

“Барселона” клуби президенти Жозеп Бартомеу жамоанинг молиявий кўрсатгичларини янада яхшилаш ниятида эканлигини айтиб ўтди.

“2021 йилгача бир мавсумдаги даромадимиз миқдорини 1 млрд  еврога қадар оширмоқчимиз ва ўйлайманки бу жамоамиз учун ажойиб янгилик бўлади. Бу футбол саноати йилдан-йилга ривожланиб бораётганидан далолат  ва ўйлайманки мухлисларимиз ҳам бундан мамнун бўлишади”, - дейди Бартомеу.

Каталония клуби президенти шунингдек жамоанинг бу йилги даромади 900 млн еврони ташкил этиши кутилаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, бу ўтган мавсумдагидан 20% га кўп демакдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!