"Барселона" Иньестага Италиядан ўринбосар топди

Каталониянинг "Барселона" клуби "Лацио" ярим ҳимоячиси Луис Альертога қизиқиш билдирмоқда. "Кўк-анор ранглилар" уни ёзги трансфер ойнаси вақтида сотиб олишни мўлжалламоқда.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, каталонияликлар уни Андрес Иньестанинг ўрнига олиб келишни мўлжаллашмоқда. Илгарирроқ, ОАВда Иньеста ёзда жамоани тарк этиши мумкинлига ва унга МЛС ҳамда Хитой клубларидан қизиқиш бўлаётгани борасида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этиш жоиз, Альберто 2012/13 йилги мавсумда ижара асосида тўп сурган ва 38 беллашувда 11 та гол киритишнинг уддасидан чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!