"Барселона" дарвозабони келажаги борасида бир қарорга келди

Каталониянинг “Барселона” клуби дарвозабони Яспер Силлессен ўзининг жамоадаги келажаги борасида якуний қарорга келди.

Унга кўра 29 ёшли голландиялик посбон бошқа кўплаб жамоалардан таклифлар бўлаётганига қарамай, келгуси мавсумни ҳам “Камп Ноу”да ўтказмоқчи. Силлессеннинг сўзларига кўра уни “Барселона”да барча нарса тўлиқ қаноатлантирмоқда ва шу боис ҳам ҳеч қаерга кетиш ниятида эмас.

Маълумот учун, Силлессен жорий мавсум каталонияликлар сафида жами 10та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!