"Барселона" дарвозабони ёзда жамоани тарк этади

457

Каталониянинг “Барселона” клуби дарвозабони Яспер Силессен мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 28 ёшли голландиялик посбон жамоада етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб шу қарорга келган. Силессен учун айни дамда "Наполи", "Атлетико" ва "Ливерпуль" клублари асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.