1360

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Йерри Мина Туркиянинг "Фенербахче" клуби қизиқишларига сабаб бўла бошлади. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича Туркия Суперлигаси етакчиларидан бири ҳисобланган ушбу клуб колумбиялик футболчининг трансфери борасида аллақачон “кўк-анор ранглилар” билан боғланган. Қайд этиш лозимки, Мина “Барселона”да кутилган ўйинни кўрсата олмагач, раҳбарият уни трансферга қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Мина якунланган мавсум “Барселона” сафида жами 6та ўйинда иштирок этган ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган.

Sports.uz 2018