"Барселона" ҳимоячиси ёзда жамоадан кетмоқчи

702

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Йерри Мина ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи.

Берилган маълумотларга қараганда бу борада клуб раҳбарияти ҳам 23 ёшли колумбиялик футболчининг истагини қондирмоқчи. “Кўк-анор ранглилар” Минани бирор клубга ижарага бериб, уни шу тариқа Европа футболига кўниктиришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Мина қишки трансферлар даврида Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан “Барселона”га кўчиб ўтган эди. У ўтган вақт мобайнида каталонияликлар сафида жами 3та ўйинда иштирок этди ҳолос.