“Барселона” посбонига Европа грандлари қизиқмоқда

265

“Барселона” посбонига Европа грандлари қизиқмоқда

 

“Барселона” жамоаси дарвозабони Яспер Силлиссен Европанинг бир қатор грандлари эътиборига тушди. Голландиялик футболчи ёзда бошқа клубга ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, Силлиссеннинг хизматларига “Ливерпуль”, “Атлетико Мадрид” ва “Наполи” қизиқиш билдирмоқда.

Дарвозабоннинг ўзи кўк-анорлилар сафида қолиш истагини билдирмоқда, бироқ етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаган Силлессен ўз фикрини ўзгартириши ҳам мумкин.

Яспер Силлиссеннинг “Барселона” билан амалдаги келишув 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг трансфер товони 60 млн еврони ташкил қилади.