Батшуайи учун мавсум муддатидан аввал якунланди, у ЖЧ-2018ни ҳам ўтказиб юбориши мумкин

192

Батшуайи учун мавсум муддатидан аввал якунланди, у ЖЧ-2018ни ҳам ўтказиб юбориши мумкин

Асли “Челси”га тегишли бўлган, бироқ мавсумни ижара асосида Дортмунднинг “Боруссия” клубида ўтказаётган ҳужумчи Миши Батшуайи ушбу мавсум энди бошқа майдонга туша олмайдиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра бельгиялик футболчи кеча Бундеслиганинг “Шальке-04”га қарши баҳсида жароҳат олган. Футболчи Россия мундиалига қадар соғайиш учун мавсумни қолган қисмида майдонга тушмайди. Бироқ, шунга қарамай унинг жаҳон чемпионатида иштирок этиши катта сўроқ остида қолмоқда.