"Бавария" - "Реал" учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди

“Бавария” ва “Реал” клублари ўртасидаги ЕЧЛ ярим финал учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум қилинди.

Унга кўра, мазкур қарама-қаршиликни Бьорн Куйперс бошчилигидаги голландиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Сандер ван Рукел, Эрвин Зейнстр ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Чарльз Схап.

Захира ҳакамлари рўйхатидан Пол ван Букел, Деннис Хиглер ўрин эгаллашган.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ва “Рома” ўртасидаги иккинчи ярим финал баҳсини Феликс Брих бошқаради.

“Бавария” – “Реал” учрашуви 25 апрел куни Мюнхенда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!