"Бавария" Левандовскининг келажаги борасида якуний қарорга келди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовскининг келажаги борасида якуний қарорга келди.

Kicker нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди польшалик форвардни қўйиб юбормоқчи эмас ва уни жорий мавсум якунлангач ҳам бошқа жамоага сотмайди. Бироқ, агар қайсидир жамоа Левандовски учун 100 млн евродан кўпроқ тўлашга рози бўлса, у ҳолда Мюнхен супер клуби ушбу таклифни кўриб чиқиши мумкин.

Маълумот учун, 29 ёшли футболчи жорий мавсум “Бавария” сафида жами 37та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 32та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Левандовски учун “Челси”, МЮ ва Мадриднинг “Реал” клублари даъвогарлик қилишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!