"Бавария" ҳимоячиси учун мавсум якунланди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Жером Боатенг ушбу мавсум бошқа майдонга тушмайди. Bild нашри тарқатган хабарга кўра, Германия терма жамоаси футболчисининг жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиши сўроқ остида турибди.

Боатенг кеча “Аллианц Арена”да бўлган “Реал”га (1:2) қарши ЕЧЛ 1/2 финал илк учрашувида жароҳат олган. Манабада ёзилишича, Боатенг белидаги жароҳатсабабли 4-6 ҳафат давомида майдонга туша олмайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!