"Бавария" супертрансферни амалга оширмоқчи

"Ванкувер Уайткэпс" клуби хужумчиси Альфонсо Дэвис фаолиятини Германияда давом этириши мумкин.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлаб юборган. "Ванкувер" ушбу кўчиб ўтиш амалга ошса 12 миллион доллар даромад топади. Айтиб ўтиш жоизки, Дэвиснинг трасфери МЛС тарихида энг қиммат кўчиб ўтиш бўлади.

Маълумот учун, Канада терма жамоаси таркибида 6 марта майдонга тушган Альфонсо ноябрь ойида 18 ёшга тўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!