“Бавария” – “Реал”: ЕЧЛ ярим финал илк ўйинининг қизиқарли фактлари

 

“Бавария” – “Реал Мадрид” ўртасидаги ЕЧЛ ярим финал илк учрашуви рақамларда. “Реал Мадрид” сафарда “Бавария”ни ЕЧЛ ярим финал илк ўйинида 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Жамоалар ўйиндан кейин қуйидаги натижа ва кўрсаткичларга эришди:

– “Реал Мадрид” жамоаси “Бавария”ни ЕЧЛ доирасида кетма-кет 6 ўйинда мағлубиятга учратган илк клубга айланди.

– Криштиану Роналду “Бавария”га гол ура олмади. Шу тариқа, португалиялик футболчининг иккита муваффақиятли серияси якунига етди: барча турнирларда 12 ўйинли серия ва ЕЧЛда 11 ўйинли серия.

– Йозуа Киммих “Бавария”нинг Юпп Хайнкес қўли остидаги ЕЧЛда 100-голини урди.

– “Реал Мадрид” ЕЧЛда 150 та ғалабага эришган ягона клуб бўлди. Бундан ташқари, мадридликлар еврокубокларда ғалабага эришиш борасида “Барселона” рекордини такрорлади – 306 ғалаба.

– Марселонинг голи ЕЧЛ плей-офф баҳсларидаги 7-си бўлди. Шу тариқа у жамоадоши Серхио Рамосни ортда қолдириб, ҳимоячилар орасида етакчига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!