495

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Карим Бензема фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Хабарларга қараганда 30 ёшли франциялик футболчи учун Миланнинг “Интер” клуби даъвогарлик қилмоқда. “Нерадзуррилар” Бензема учун “қироллик клуби”га 80 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум “Реал” сафида жами 38та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Sports.uz 2018