Биласизми: 33 ёшли Роналду Мессидан кўп югуради

УEФА расмий сайти бу мавсум ЕЧЛ ўйинларида энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, “Ювентус” футболчиси Алекс Сандро ортда қолган 10 ўйинда 110 421  метр масофани босиб ўтиб, энг кўп югурган футболчи бўлиб турибди.

Эътиборлиси, 33 ёшли Криштиану Роналду 10 беллашувда 92 124 метр масофа босиб ўтиб, бу борада 12-ўринни эгаллади.

Қизиғи, худди шунча учрашув ўтказган Лионель Месси бор-йўғи 69  951  метр масофа босиб ўтиб, бу борадаги маҳсус рейтингда 93-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!