Биласизми? “Бавария” жорий мавсум ўз майдонида илк марта мағлуб бўлди

Кеча Чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасида бўлиб ўтган ўйинда “Бавария” ўз майдонида “Реал”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборли жиҳати, ушбу мағлубият мюнхенликларнинг жорий мавсум ўз майдонаридаги биринчи мағлубияти бўлди. Аниқроғи, “Бавария” кечаги ўйинга қадар бу мавсум "Альянц Арена"да жами 21та учрашув ўтказган ва шуларнинг 18тасида ғалаба қозонган, 3тасида эса дуранг қайд этган эди.

Юпп Хайнкес шогирдлари ушбу ўйинларда рақиблари дарвозасига 67та гол уришган бўлишса, ўз дарвозаларидан бор йўғи 12та тўп олиб чиқишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!