Биласизми? Еврокубокларнинг сўнгги 9та финалидан 8тасида испан клублари ғолиб чиқишган

222

Биласизми? Еврокубокларнинг сўнгги 9та финалидан 8тасида испан клублари ғолиб чиқишган

УЕФА томонидан ўтказилиб келинадиган клублар ўртасидаги икки нуфузли мусобақа – Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг сўнгги 9та финалидан 8тасида испан клубларининг қўли баланд келган.

Фақатгина ўтган мавсум Европа лигасида “Манчестер Юнайтед” ғолибликни қўлга киритди. Бироқ, ўшанда ушбу финалда испан клуби иштирок этмаган эди.

Эътироф этиш лозимки, сўнгги беш йил ичида “Севилья” уч марта Европа лигаси кубогини қўлга киритди, “Реал” ҳудди шунча марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. “Атлетико” Европа лигасида ва “Барселона” Чемпионлар лигасида икки мартадан бош совринни қўлга киритди.