Биласизми? Иньеста 2015 йилдан буён илк марта гол урди

Кеча Испания чемпионатининг 9-турида пешқадам “Барселона” ўз майдонида “Малага”ни қабул қилди қа 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги 2-голга Андреас Иньеста муаллифлик қилди. Эътиборлиси, каталонияликлар сардори Ла Лигада 2015 йилнинг ноябридан буён илк марта гол киритди.

Маълумот учун, Иньеста сўнгги бор 2015 йилнинг 21 ноябрида “Реал”га (4:0) қарши баҳсда ўз номини таблога ёздириб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!