
Биласизми? "Ливерпуль" жорий мавсум "Сити"га 3тадан кўп гол урган ягона жамоа
Хабарингиз бор кеча "Манчестер Сити" Чемпионлар лигаси чорак финал босқичи дастлабки баҳсда “Энфильд”да меҳмон бўлди ва "Ливерпул"га 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
Эътиборлиси, мерсисайдликлар жорий мавсум ажойиб ўйинлар кўрсатиб ўз дарвозасидан жуда кам тўп ўтказиб юбораётган “шаҳарликлар”га бир ўйинда 3 тадан кўп гол урган ягона жамоа бўлишди. Таъкидлаш керакки, “Ливерпуль” бу ишни икки бор амалга оширди. Юрген Клопп шогирдлари бундан аввал Англия премьер-лигаси доирасида “Сити”ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратишган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 10 апрель куни Манчестерда бўлиб ўтади.
Фикрлар