Биласизми? "Реал" ва "Атлетик" жамоалари баҳсида 19 йилда илк бор ҳисоб очилмади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек кеча Испания Ла Лигасининг 14 тур марказий баҳсида Бильбаонинг "Атлетик" клуби ўз майдонида Мадриднинг "Реал"ини қабул қилди. Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйин якунда 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди.

Қизиқ томони шундаки, ушбу жамоалар сўнгги 19 йилда илк бор 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. Аниқроғи, "Реал" ҳамда "Атлетик" жамоалари сўнгги марта 1998 йилда нурсиз дуранг қайд этишган. 

Ушбу жамоалар ўртасида кечган сўнгги 42та баҳснинг барчасида энг ками 1та гол киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!