980

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг сўнгги 38-турида “Реал” мехмонда “Вильярреал” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

“Қироллик клуби” форварди Криштиану Роналду учрашувнинг 32-дақиқасида майдон эгалари дарвозасини ишғол этди. Эътиборлиси, ушбу гол 33 ёшли португалиялик футболчи учун мавсумдаги 50-гол бўлди. У ушбу голларнинг 44тасини “Реал” сафида, қолган 6тасини эса Португалия терма жамоаси сафида киритди.

Яна бир эътиборга молик жиҳати Роналду кетма-кет 8та мавсумдан буён 50тадан кам гол урмаяпти.  

Бундан ташқари кечаги гол Роналду учун “Реал” сафидаги 450-гол бўлди. Унга бу натижани қайд этиши учун 437та ўйин етарли бўлди.

Sports.uz 2018