Биласизми: Тожикистон чемпионатида 7 нафар ҳамюртимиз тўп суради

Айни кунларда Тожикистон чемпионатида ҳам янги мавсумга старт берилди. Эътиборлиси, қўшни мамлакат чемпионати жамоаларининг таркибларига эътибор қаратадиган бўлсак, лигадаги 8 жамоада 7 нафар ҳамюртимиз бор эканлигини кўришимиз мумкин бўлади.

Фурқатжон Ҳасанбоев “Хўжанд” сафига бориб қўшилганлиги борасида илгари хабар берган  эдик.

Ўзбекистонлик футболчи ОФК кубогида иштирок этадиган жамоа сафига бориб қўшилди

Бундан ташқари, Турсунзоданинг “Регар-ТадАЗ” жамоасида ўзбекистонлик ҳимоячи Сирожиддин Аллаев ҳамда ярим ҳимоячилар Элдор Эргашев ва Исломбек  Бойтўраевлар ҳам бор.

Бу мавсум Олий лигага чиққан “Кўктош” сафида ҳам 3 нафа ҳамюртимиз тўп тепади. Булар Асилжон Мансуров (ҳимоячи), Муҳиддин Одилов (ҳужумчи) ва Нодирбек Ибрагимов (ҳужумчи)лардир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!