Биринчи лига. "Истиқлол" хеч бир жамоа қилмаган ишни бажарди

«Истиқлол» сўнгги 14 ўйинда мағлубиятга учрамаган "миллий чемпионатимиз"даги ягона жамоа!

Яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозим охирги 14 ўйиндан 13 тасида жамоа ғалаба қозонган! Фақатгина "Цементчи"га қарши кечган бахсда 1:1 натижаси қайд этилган.

Сўнгги ўйинлар:

Истиқлол - Насаф-2 4:1
Истиқлол - Сурхон 2:1
Фк Орол - Истиқлол 1:2
Хоразм - Истиқлол 1:2
Истиқлол - Норин 1:0
Истиқлол - Ёзёвон 2:1
Нурафшон - Истиқлол 1:2
Машъал-2 - Истиқлол 0:1
Истиқлол - Цементчи 1:1
Истиқлол - УзДонгЖу 2:0
Хотира-79 - Истиқлол 1:2
Локо-БФК - Истиқлол 0:1
Истиқлол - Зомин 2:0
Истиқлол - Ғаллаорол 6:0

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бора жамоа сафарда Андижонга қарши кечган бахсда кичик 1:2 хисобида мағлубиятга учраган. Иккинчи даврани 17 бахсда 14 ғалаба 1 дурранг 2 мағлубият билан якунлашди. Иккинчи давранинг дастлабки ўйинида "НБУ-Осиё"га 3:1 хисобида мағлуб бўлишган ва кейинги турда мехмонда Янгиерни 4:0 хисобида тор-мор этишган.

Тўғри "Истиқлол" олий лигада бу натижаларни такрорлай олмас, лекин олий лиганинг энг кучли жамоасида ҳам бундай натижа йўқку тўғрими?! Биз бу вазиятларга реал нигох билан қарашимиз лозим. Ахир бу клуб бу статистика билан 2-ўринни қўлга киритмаслиги бироз бўлсада кулгули холатларни юзага келтирарди.

 

Беҳруз Холиков тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!