Бизга титул ҳомий керак эмас…

“Манчестер Сити” клуби келгуси мавсумдан бошлаб ўз футболкасининг қўл қисмида “Nexen Tire Corp” фирмасини реклама қила бошлайди. Қайд этиб ўтиш жоиз, либосларнинг бу қисмида илк бор реклама бериладиган бўлди. Аммо шундай жамоалар борки, уларда хаттоки, титул ҳомий ҳам йўқ. Қуйида айнан шундай жамоалар билан сизларни таништириб ўтамиз.

“Валенсия”. Сўнгги титул ҳомий – “Jinko Solar”

“Валенсия” сўнгги йилларда ўз обрўсини борган сари ўзининг салбий натижалари билан тушириб бормоқда. “Кўршапалаклар” мана уч йилдирки, титул ҳомийсиз фаолият олиб бормоқда. 8-мартга ва БМТнинг аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш дастури доирасида жамоа бир нечта ўйинда айнан нозик жинс вакилларини қўллаб-қувватловчи сўзлар битилган либосларда тўп сурди. Аммо...

“Бетис”. Сўнгги титул ҳомий – “UED Sports”

“Бетис” ушбу мавсум аввалида Хитойнинг “UED Sports” компанияси билан шартнома имзолаган эди. Аммо орадан 4 ой ўтар-ўтмас бу келишув  бекор қилинди. Гап шундаки, мазкур компанияда Пиреней яриморолида фаолият олиб бориши учун лицензияси йўқ еди. Айни шу сабаб, андалусияликлар йилига 1 млн евро бўлган ҳомийлик шартномасини бекор қилишга мажбур бўлишди.

“Рома”. Сўнгги титул ҳомий – “Wind”

“Бўрилар” 2012/13 йилги мавсумдан буён титул ҳомийсиз қолиб кетмоқда. Унга қадар “Рома”га халқаро телефон тармоғи “Wind” йилига 3,3 млн евро эвазига компания логотипини ушбу жамоа либосида акс эттириб келаётган эди. Аммо римликларга ушбу сумма камлик қилди шекилли, бу келишувни узайтиришдан бош тортишди. Кейинчалик эса “Volkswagen” ва “Turkish Airlines”лар билан музокара олиб борилган бўлсада, келишув амалга ошгани йўқ ва “Рома”нинг ҳам либослари “бўш” турибди.

“Лацио”. Сўнгги титул ҳомий – “Paideia”

Титул ҳомий борасидаги муаммо Римнинг бошқа бир жамоаси – “Лацио”да ҳам мавжуд. Сўнгги йилларда эса “бургутлар”нинг либосларида клуб футболчиларини даволаб келадиган “Paideia” касалхонаси номи зикр этилибкелинаётган эди. Бироқ...

Бонус

“Сўғдиёна”. Сўннгги титул ҳомий – “ТPS”

Жиззах клубининг либосларида сўнгги йилларда “ТPS” интернет-провайдери логоитипи акс этиб келаётган эди. Клубнинг бу йилги либосини кўздан кечирар эканмиз, унда ҳеч қандай бренд ёки корхонанинг номи акс этмаганини кўриш мумкин.

“Пахтакор”. Сўнгги титул ҳомий – “UCell”

“Пахтакор” эса сўнгги йилларда “UCell” оператори билан ҳамкорлик қилиб келаётган еди. Аммо “шерлар”нинг бу йилги либосида ҳеч қандай компаниянинг номи ёки логотипи акс этмаган.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!