Болалар футболи: "Локомотив" ёшлари Туркияда чемпион бўлди

 

"Локомотив"нинг 2006 йилларда туғилган ўсмирларидан иборат жамоаси Туркияда ўтказилаётган анъанавий “Sidestar” мусобақаси бош совринига эга чиқди. 

“Локомотив”нинг 12 ёшлилар жамоаси ўз гуруҳида “Алосман” (Туркия), “Ватан” (Боку), “Ажария” (Батуми), “Гоктурк Сарой” (Истанбул), “Манавгатспор” (Анталия), “Бурса Миллетспор” (Бурса), “Бурса Заферспор” (Бурса) жамоалари билан баҳс олиб борди.

Сўнгги тура ёш "темирйўлчилар" мезбон “Алосман” футболчилари билан баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида зафар қучди. "Локомотив" футболчилари жами 18 очко билан турнир ғолибига айланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!