"Боруссия" Дортмунд дарвозабони 7 сентябрь куни хайрлашув учрашувини ўтказади

Дортмунднинг “Боруссия” клуби дарвозабони Роман Вайденфеллер жорий мавсум якунида фаолиятини тугатиши ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

Хабарларга қараганда 37 ёшли германиялик посбон жорий йилнинг 7 сентябрида ўзининг хайрлашув учрашувини ўтказади. Ушбу баҳс “Боруссия”нинг уй стадиони ҳисобланган “Зигналь-Идуна-парк”да бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Вайденфеллер дортмундликлар шарафини 2002 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!