"Боруссия" Дортмунд ўзига А Серия жамоасидан зўр ҳужумчи топди

Италиянинг “Аталанта” клуби ҳужумчиси Муса Барроу “Боруссия” Дортмунд жамоаси қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Goal.com интернет нашри тарқатган хабарга кўра ўтган тур “Беневенто”га ўзининг А Сериядаги дебют голини урган 19 ёшли гамбиялик футбролчини дортмундликлар скаутлари жиддий кузатиб боришмоқда.

Қайд этиш лозимки, Барроу жорий мавсум “Аталанта”нинг ёшлар жамоасида 37та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 39та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!