"Боруссия" Дортмундни мағлуб этган "Шальке" кумуш медаллар учун янада яқинлашди (видео)

134

Кеча шунингдек Германия Бундеслигасида ҳам марказий учрашувлардан бири бўлиб ўтди.

Аниқроғи, шу куни кумуш медаллар учун кураш олиб бораётган икки жамоа – “Шальке-04” ҳамда “Боруссия” Дортмунд ўзаро куч синашишди. Гельзенкирхенда кечган ўйинда майдон эгаларининг қўли баланд келди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа ўз ҳисобидаги очколар сонини 55тага етказиб олган “Шальке-04” чемпионатнинг кумуш медаллари учун янада яқинлашди. Ҳисобида 51 очко бўлган дортмундликлар эса ЕЧЛ йўлланмасини сақлаб қолиш учун курашишади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз ва киритилган голларни мумкин: