“Боруссия”Д Батшуайининг нархини туширмоқчи

Дортмунднинг “Боруссия” клуби раҳбарияти давралар оралиғида “Челси”дан ижарага олинган ҳужумчи Миши Батшуайининг трансфер нархини бироз туширишмоқчи.

Бир қатор немис нашрларининг ёзишича дортмундликлар 24 ёшли бельгиялик футболчи учун 58 млн евро тўлашмоқчи эмас ва шу боис улар ушбу суммани бироз пастлатишга уриниб кўришмоқчи.

Маълумот учун, Батшуайи “Боруссия”га келгач жами 14та баҳсда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 9та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!