Бразилия Россия билан ўйинни "Откритие-Арена"да бўлишини хоҳламоқда

Бразилия терма жамоаси Россияга қарши ўртоқлик ўйинини ЖЧ-2018 учрашувларидан бири ўтадиган "Откритие-Арене"да бўлишини истамоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Россия – Бразилия ўртоқлик беллашуви 23 март куни “Лужники” стадионида бўлиб ўтади. Бразилияликлар жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-турида Сербия билан айнан "Откритие-Арене"да тўқнаш келади. Шунинг учун ҳам 5 карра жаҳон чемпионлари шу ўйингоҳни ўрганишни мақсад қилишган. Шу боис ҳам Россия билан ўйинни бошқа ўйингоҳга кўчиришмоқчи.   

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!