Бу қизиқ. Буффон Роналдунинг 9та зарбасидан сўнг ўз дарвозасидан 8та тўп олиб чиққан

Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон “Реал”га қарши бугунги ўйиндан сўнг “қироллик клуби” форварди Криштиану Роналду билан жудаям ёқимсиз кўрсатгични қайд этди.

Гап шундаки, 40 ёшли италиялик посбон 33 ёшли португалиялик футболчининг йўллаган 9та зарбасидан сўнг ўз дарвозасидан 8 марта тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Роналду ўзининг ЕЧЛдаги энг тезкор голини ҳам айна Буффон дарвозасига киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!