
Бу қизиқ. Гвардиола энг кўп мағлубиятни Клопп бошқарган жамоалардан қабул қилиб олган
Хабарингиз бор кеча "Манчестер Сити" Чемпионлар лигаси чорак финал босқичи дастлабки баҳсда “Энфильд”да меҳмон бўлди ва "Ливерпул"га 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
Қизиғи шундаки, “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола фаолияти давомида мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клоппга олтинчи бор мағлуб бўлди. Ҳозирча Клоппдан бошқа ҳеч бир мураббий Гвардиола жамоасини бу қадар кўп мағлубиятга учратмаган.
Маълумот учун, Клопп ва Гвардиола мураббийлик фаолиятлари давомида жами 13 бор тўқнаш келишган. Шуларнинг 6 тасида испаниялик мутахассиснинг қўли баланд келган бўлса, яна 6 тасида немис мураббийи ғолиб бўлган. Қолган бир учрашув эса дуранг билан якунланган.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ҳамда “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги жавоб баҳс 10 апрель куни “Этихад” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар