Бу қизиқ. Мисрдаги президентлик сайловларида кўплаб фуқаролар Салоҳга овоз бериб юборишди

Хабарингиз бор якунланаётгар ҳафтада Мисрда навбатдаги президентлик сайлови ўтказилди. Унда мамлакатнинг амалдаги президенти Абдул-Фотиҳ Ал-Сиси 97% овоз олган бўлса, унинг рақобатчиси Мусо Мустафо Мусога эса сайловчиларнинг бор йўғи 3%  овоз беришган.

Al-Ahram нашрининг ёзишича сайловда иштирок этган мисрликларнинг баъзилари бюллетенларда ёзилган номзодлар исмини ўчириб, ўрнига “Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳнинг исмини ёзиб қўйишган.

Маълумот учун, 25 ёшли мисрлик футболчи “Ливерпул”да дебют мавсумини ўтказаётганига қарамай айни дамда “Олтин бутса” учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. У ҳозирча АПЛда жами 30та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 28та гол киритишга эришган. Бундан ташқари жамоасининг 10та голига ассистентлик қилишга ҳам муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!