Буффон 2017 йилнинг энг яхши дарвозабони, Сари эса энг яхши мураббий

Италияда ўтказилган Gran Gala del Calcio маросимида жорий йил учун шахсий мукофотларни топширишди.

“Ювентус” клуби аъзоси Жанлуижи Буффон 2017 йилнинг энг яхши дарвозабони ва футболчиси номига сазовор бўлди.

2017 йилнинг энг зўр клуби номинацияси Туриннинг “Ювентус” клубига насиб қилди. Аммо йилнинг энг яхши мураббийи номини “Наполи”нинг устози Маурицио Сарри қўлга қиритди.

Маълумот учун, йилнинг рамзий жамоаси: Буффон, Дани Алвес, Бонуччи, Кулибали, Алекс Сандро, Наингголан, Пьянич, Гамшик, Мертенс, Игуаин, Дибала каби юлдузлардан ташкил топган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!